МИЛЛИЙ ОЛИМПИАДАНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ

Халқаро фан олимпиадасининг миллий босқичи

Бугун 2019-йил 20-май куни институтимизда «Сув ресурсларини интеграл бошқариш" фани бўйича халқаро фан олимпиадасининг миллий босқичи бўлиб ўтмоқда. 
Олимпиадада иштирок этиш учун ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда республиканинг барча олий ўқув юртлари талабалари томонидан аризалар топширилган бўлиб 30 нафардан ортиқ иштирокчилар рўйхатдан ўтган. 
Олимпиаданинг мақсади талабаларнинг сув ва сув билан боғлиқ бошқа барқарор ривожланиш мақсадлари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган табиий ресурсларни интеграллашган ҳолда бошқариш бўйича билимларини аниқлашдан иборат. 
Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлиги, Қозоғистон – Германия Университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 
Бундан ташқари олимпиада очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Равшан Мамутов, Қозоғистон – Германия Университети проректори Барбара Януш-Павлетте, халқаро ташкилотлардан Швейцариянинг халқаро ҳамкорлик жамияти вакили Соҳибжон Акрамов, Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси ГEФ агентлиги раҳбари Вадим Соколов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги етакчи мутахассиси Исомиддин Акрамов, Марказий Осиёнинг Давлатлараро Мувофиқлаштирувчи Сув хўжалиги Комиссиясига қарашли Илмий ахборот маркази директори ўринбосари Динара Зиганшина, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтидан Ойтуре Анарбеков, Германиянинг  ДААД-халқаро алмашинув дастуридан Симон Кретчмер ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. 

     

ИНСТИТУТ МАТБУОТ КОТИБИ РАҲИМБОЙ ЖУМАННИЁЗОВ