Муаммоли маъруза моҳияти
2019 йил 15-16 май кунлари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи инновацион технология ва техник воситаларни яратиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Республика халқ таълими аълочиси, техника фанлари доктори, ТИҚХММИ “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси профессори Шукурулло Убайдуллаевич Йўлдашев иштирок этди ва анжуманни очилишида “Аграр тизими хўжалигида машина, механизм, агрегатлар ресурсидан тўлиқ фойдаланиш ва моддий-техника базасини тубдан такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида муаммоли маъруза қилди. Академик Ш.У.Йўлдашевнинг муаммоли маърузаси анжуман қатнашчиларида, талабалар, магистрантлар, изланувчилар, тадқиқотчилар ва илмий ходимларда катта қизиқиш уйғотди.
Академик Ш.У. Йўлдашев Қашқадарё вилояти телевидениесига Ўзбекистон Республикасини аграр соҳасининг ривожлантириш истиқболларига бағишланган мавзуда кенг қамровли интервью берди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов