«Инсонларга нур тарқатувчи” – касб
Кутубхоначи – бу жуда қадимий касб бўлиб, бундан тўрт минг йил аввал вужудга келган. Қадимги даврнинг биринчи кутубхоначилари – бу бир неча минг йил олдин лойдан яралган лавҳаларни тўплаган хаттотлар бўлган. Замонавий кутубхонани – бу китоблар, журналлар ва газеталар ҳамда бошқа нашр маҳсулотларини ўз ичига олган катта бир сайёра деб тасаввур қилсак, ушбу сайёранинг асосий йўлбошчиси бўлиб кутубхоначи ҳисобланади. 21 май Ўзбекистонда “Кутубхоначилар куни” деб эълон қилинган. Ушбу кун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот - кутубхона хизматини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан қабул қилинди.
Президент Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек, “дунёдаги ҳар бир давлат ва ҳар бир миллат, аввало, ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан кучли ва бу енгилмас кучнинг манбаи китоблар ва кутубхоналар – инсониятнинг буюк кашфиётидир”. Эндиликда ТИҚХММИ Ахборот - ресурс маркази кутубхоначилари олдида улар шараф билан бажарадиган катта вазифалар турибди. АРМ ўз фондини ўқув дастурлари, институт ўқув режалари ва илмий тадқиқотлар мавзуларига мувофиқ тўлдиришни таъминлайди. Турли хил ва турдаги хужжатлар, шу жумладан электрон шаклдаги ўқув, илмий, маълумотномалар, даврий нашрлар ва бадиий адабиётларни олишни ташкил қилади.
Фойдаланувчиларга ўқув залларида, ўқув ва илмий абонементларда тоифалар бўйича ягона китобхонлик гувохномаси асосида хизмат кўрсатишни ташкил этади. Мавзули китоб кўргазмалари, библиографик шархлар, маълумотномалар, институтнинг илмий ва ўқув фаолиятига ёрдам сифатида адабиётлар рўйхатини тузади. Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш билан шуғулланади, илғор кутубхона технологияларини тарғиб этади. Фойдаланувчиларнинг талаб ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида турли тадқиқотлар олиб боради. Кутубхоначилар куни билан Республикамизда фаолият олиб бораётган барча маърифат ва зиё тарқатувчи соҳа фидойиларини, шу жумладан ТИҚХММИ АРМ нинг кутубхоначи ходимларини табриклаймиз. Уларнинг заҳматли, шу билан биргаликда шарафли фаолиятларида куч-қувват ва зафарлар тилаймиз.
Ахборот – ресурс марказининг “Илмий-услубий, ахборот-
маълумот бўлими” мудири Н. Ю. Миличенкова
ТИҚХММИ матбуот хизмати