2021 йил 19 майда институтнинг 5 нафар иқтидорли талабаларига “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг стипендияси сертификатларини топшириш тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сонли “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  ги ПҚ-2972-сонли қарорида гидроэнергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, республикамиз энергетика тизимида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтириш, шунингдек жамият тизими учун олий малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ўртасида 2018 йил 28 августда икки томонлама имзоланган шартнома ҳамда Акциядорлик Жамияти Бошқаруви раисининг 2021 йил 01 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан: “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишининг 4-курс талабаси Ш.Н.Душабоевга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий миқдори (МҲТБМ)нинг 5 баробари, “Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари” бакалавриат таълим йўналишининг 3-курс талабалари Ш.Д.Маликовга ва Ш.Қ.Шароповга (МҲТБМ)нинг 4 барабари, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши 2-курс талабалари Б.О.Комилжоновга ва Н.М.Жалгасбаевага (МҲТБМ)нинг 3 барабари миқдоридаги номли степендияни 2021 йил февралдан июль ойигача тўлаш белгиланди.

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ степендияси учун ўтказилган танловда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иқтидорли талабаларга номли степендия сертификатлари 2021 йил 19 май куни “Ўзбекгидроэнерго”АЖ Кадрлар бошқармаси бошлиғи Иноят Соҳибович Суннатов томонидан тантанали равишда топширилди. Тадбирда, “Гидротехника қурилиши” ва “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари иштирок этишди.  “Ўзбекгидроэнерго”АЖ стипендияси соҳибларини профессорлар Б.Б.Ҳасанов ва А.Ж.Исаков табриклашди. Ўз навбатида номли стипендияга сазовор бўлган иқтидорли талабалар “Ўзбекгидроэнерго”АЖ ва ТИҚХММИ раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдиришди.

 

 

“ГТҚ” факультети Ёшлар билан

ишлаш бўйича декан ўринбосари  А.И.Азимов
ТИҚХММИ матбуот хизмати