Мактаб битирувчиларининг институтимизга саёҳати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208 сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида институтимизга бириктирилган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани маҳаллалари ва умумтаълим мактаблари билан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Асака” маҳалласида жойлашган 18-ўрта таълим мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўзларига келажак учун касб танлаш ҳамда нуфузли олий таълим муассасалари билан яқиндан танишиш мақсадида институтимизга ташриф буюришди. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларни факультет декани Ш.Нарбаев институтимиз билан таништирди. Мактаб битирувчиларининг институт бўйлаб экскурсияси ректорат биноси ва Маданият саройидан бошланди. Сўнгра, адиб Абдулла Орипов музейи, институт ахборот ресурс марказига ташриф буюришди. Ўқувчиларни АРМ деректори М.Ахмедова мавжуд адабиётлар, электрон ресурслар тўғрисида таништириб ўтди.

Мактаб ўқувчилари институтнинг “Д” ва “Е” ўқув лабораториялари билан ҳам таништирилди. Саёхат мобайнида Абдулла Орипов боғи ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт комплексига ҳам экскурсия қилишди. Ушбу спорт комплексида яратилган шароитлар ўқувчи ёшларга жуда ёқди, уларни институтда ташкил этилган спорт тўгаракларида қатнашишни  сўрашди.  Шундан сўнг саёҳат “Ер ресурсларини бошқариш” факультети ўқув биноси, ўқув заллари, маърузалар заллари, компьютер хоналари билан ҳам таништирилди. 

Мактаб ўқувчиларига институт ҳақида видеоролик намойиш этилди. Йиғилганларга “Ердан фаойдаланиш” кафедраси доценти А.Бобожонов ва доцент Қ.Рахмоновлар ўқувчиларни институт фаолияти, таълим йўналишлари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништиришди. Институтимизга бириктирилган мактаблар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун махсус очиқ дарслар ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш масалалари ҳақида суҳбат ўтказилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди. Ушбу экскурсиядан мамнунлиги, уларга жуда манзур бўлганликлари, мактаб ўқувчилари институтимиз таълим йўналишларида ўқишга бўлган қизиқишлари ҳақида фикрларини билдиришди.

 

ЕРБ факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати