Ватанга бахшида умр!
Абдулла Орипов ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарган ноёб истеъдод соҳиби эди. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан жой олган. Драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари адабиётимиз ривожига жуда катта ҳисса бўлиб қўшилган. Бугун Ер ресурсларини бошкариш факультети жамоаси, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Ёшлар билан ишлаш булими бошлиғи З.Ҳайдаров, Ер ресурсларини бошкариш факультети декани Ш.Нарбаев ва Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова бошчилигида атоқли ижодкорнинг ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Хиёбонда адибнинг ёзган шеърлари асарлари китоб жовонлар куйилиб, Абдулла Орипов ҳаёти бобайни ёзган китоблари намойиш этилди. Айникса талаба-ёшларимиз томонидан "Абдуллахонлик" шеърият кечаси адабиёт шинавандаларини мушоирага чорлади. Унда шоир ижодидан намуналар, Ватан ҳақидаги шеърлар айтилди. Факультет декани Ш.Нарбаев тадбир мазмун моҳияти билан боғлиқ ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб, тадбирни очиб берди. Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаётий кечинмалари ва фаолияти борасида тўлқинланиб гапириб унинг шеърларидан айрим намуналарни ўқиб беришди. Биз биламиз бугунги кунда Институтда ҳам адибнинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилиб шоир ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган кўплаб маънавий-маърифий, бадиий ва ижодий тадбирлар ўтказилди.
Бугунги утказилган тадбирда ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев ҳамда ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Бобур Бобомурод ҳам иштирок этди. Иштирокчилари йиғилганларга шоир ижоди ҳамда шеърларидан намуналар ўқишди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Биз биламизки ўзбекларга хос донишмандлик, бағрикенглик, хокисорлик ва андиша Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига сингиб кетган. Бундай эътирофлар ўз-ўзидан дунёга келган эмас. Бир пайтлар овози икки дарё оралиғида қолиб кетганидан ўксинган шоир истиқлолдан кейин дунё миқёсида эътироф этилди. Ҳақиқий истеъдод эгаси бўлган шоирлар эса Ватан қиёфасини бадиий акс эттирувчи, унинг дардлари, қувончлари, орзу-умидлари, ўтмиши, келажагини намоён этувчи халқнинг виждони ҳисобланади. Абдулла Орипов ана шундай шоирлар сирасидан саналади. Унинг ярим асрдан ошиқ вақт ичида яратган асарларида она юртга, она Ватанга, Ўзбекистонга муҳаббати уфуриб туради. Шоир юртга эҳтиром виждондан, меҳр-оқибат, халққа муҳаббат, қалбдан бошланади, дейди.
Айни пайтда, ижодкор Ватанни улуғлаш билан чекланиб қолмайди. Унинг қудратини намоён қилувчи куч халқ эканлигини чуқур англайди. Шу сабабли унинг асарларида Ватан билан ҳамоҳанг тарзда довюрак ва танти, мунис ва мушфиқ, инсофли ва диёнатли, инсон бошига тушиши мумкин бўлган барча қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган, ёруғ кунлар келишига ишонган ва бу йўлда курашган халқимизнинг ҳалол, пок, самимий қалби намоён бўлиб туради. Бошқача айтганда, шоир шеърларида Ватанга бахшида қалбнинг ва қалбларнинг туғёнларини акс эттирди. Бугун Абдулла Орипов жисман орамизда йўқ. Лекин кундалик ҳаётимизда, фаолиятимизда, ҳар бир ишимизда, маънавий юксалишимизда асарлари биз билан доимо ҳамроҳ бўлиб турадиган ижодкорни орамизда йўқ деб айтишга тил бормайди. У ҳаётда ҳамиша биз билан ҳамқадамдек. Буюк иқтидор эгаси бўлган, қалбини Ватани, халқи учун, унинг бахт-саодати учун бахш этган ижодкор, шоир эл-юртини улуғлади, уни дунёга танитди. Эл-юрт ҳам бундай фидойи ижодкор, шоирни бошига кўтарди, оламга кўз-кўз қилди. Бундай эл-юртга эга шоир ҳам, бундай фидойи ижодкори бор эл-юрт ҳам бахтли ҳисобланади. Абдулла Орипов ана шундай улкан бахтга эришган буюк шоир эди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати