“Эркин ёш авлодлар сенга зўр  қанот”

Ўзбек шеърияти – азалдан бой ва ранг-барангдир. ХХ асрда бу шеърий хазина Абдулла Орипов ижоди билан янада бойиди, юксалди. Бир қараганда барчага таниш анъанавий шаклларда ижод қилган атоқли шоиримиз мутлақо янгича шеърий оҳангларни кашф этдики, унинг шеърий истеъдоди, маҳорати қирралари, адабий-фалсафий қарашлари моҳиятини адабиётшунослигимиз ҳали-ҳануз тўлақонли ўргангани, таҳлил қилолгани йўқ. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан чуқур жой олиб келган.  Шунингдек “Адиблар ҳиёбонида” ташкил этилган маънави-маърифий тадбири ҳам талаба-ёшлар қалбида Ватанпарварлик, инсонийлик туйғуларини шакллантиришда адабиёт ва санъатнинг таъсир кучи қанчалик юқори эканлигини яна бир бор намоён этди. Ушбу тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани А.Исаков, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” А.Шарипов, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Мана шундай адиб, олим ва Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов – Ватанимиз руҳи шеърларида акс этган серқирра шоирдир. Юртимиз кенгликларида бу улуғ инсоний қалб булоқларидан  қониб сув ичиш ва мангу офтоб нурларидан баҳра олишдек самимий истак, тоза ниятлар мавжи ортиб бораётгандек. Aдиблар хиёбонида эса талабалар ўзбек адабиётининг машҳур намоёндалари ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шоирнинг шеърлари ва достонлари ҳар жиҳатдан худди ана шундай олий мақом сифатларга эга ҳикматларга ўхшайди. Абдулла Ориповнинг китоблари қўлимиздан тушмайди. Киши қанча ўқимасин, тўймайди, зерикмайди. Қалбимизга сингиб кетган шундай шеърлари борки, улар биз ёшлардан кейин ҳам келгуси авлод учун олтин мерос бўлиб қолади. Абдулла Орипов ижодини она юрт, Ватан тушунчаларидан айро холда тасаввур қилиш асло мумкин эмас.

Таъбир жоиз бўлса, меҳр -муҳаббат ва ҳикматга тўла бу ижодни шеъриятдаги Ватан, Ватандаги шерият деб таърифламоқ ўринлидир.  Бу ноёб қалб эгасининг ижодини ўрганиш биз ёшларга ғурур бағишлайди.  Абдулла Орипов ўзининг серқирра фаолияти, дадил сўзи, маънавий уйғоқликка даъват этувчи шеърлари билан халқимиз меҳрини қозона олди. Буюк шоирнинг ижодини ўрганиш, унинг янада маънавий қарашларини тараннум этишда биз ёшлар ҳам фаол иштирок этаётганмиздан жуда хурсандмиз ва ҳеч ҳам изланишдан тўхтамаймиз.

“Қишлоқ ва сув хўжилиги

энергия таъминоти ” факультетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ матбуот хизмати