Томчилатиб суғориш афзалликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 - йил 27 - декабрдаги «Пахта хом-ашёсини етишриришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сонли қарорига асосан ҳудудларда кенг жорий қилинаётган томчилатиб суғориш объектларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш“ кафедраси доценти Б.Аманов ҳамда ушбу кафедранинг 1-босқич магистрантлари А.Эркинов, Д.Ғуломов, И.Турсуновлар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жорий қилинаётган томчилатиб суғориш далаларини амалий тадқиқ этиш учун 2019 - йил 17 - июнь куни «Чирчиқ-Оҳангарон Ирригация тизим ҳавза бошқармаси»га қарашли Ўрта-Чирчиқ тумани Ирригация тизим бошқармаси  ходимлари ва хитойлик инвесторлар томонидан барпо этилаётган «Yakexin group» компанияси томонидан 56 гектарга пахта экинини  томчилатиб суғориш жорий қилинган далаларни бориб кўришди.

Якехин компанияси замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари ва биотехнологиялар халқаро компанияси ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасида «Бир макон - Бир йўл» ҳамроҳлик сиёсатига мувофиқ Ўзбекистонда дунёда энг илғор қишлоқ хўжалиги технологияси бўлган томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиш шу тариқа 30% сув ва 20% ўғитларни тежалиши ва экинларни етиштиришни 80-100 %га ошириш имконини беради. Шу билан бирга, тиббиёт озиқ-овқат соҳасида кенг қўлланиладиган ширин қалампир ва зафарон экинини экиш ва чуқур қайта ишлов беришни ривожлантириш мўлжалланган. Етиштилаётган маҳсулотларнинг 100% экспорт қилиш кўзда тутилган. Кейинги 5 йил ичида компанияга киритилаётган сармояни 10-30 млнг Ақш долларига етказиш ва 3000-5000 гектар майдонгача кенгайтириш ва 300-1000 кишини доимий ва мавсумий иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигини  мониторинг натижалари орқали аниқланди. Ушбу технологиялар ва янгиликларни ўрганиш муҳим вазифадир.

«Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш» кафедраси доценти Баходир Аманов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов