Назариядан амалиётга қадам

Янги профессионал таълимнинг халқаро андозаларга тўлиқ мослигини таъминлаш ва ижтимоий буюртма асосида малакали кадрларни тайёрлашда уларнинг шахсий ва касбий компетенциялари ҳамда таълим жараёнида малакали кадрларни тайёрлашда амалдаги таълим ёндашувларини ўзгартириш, мустақил ишлаш кўникмасини ривожлантириш орқали мантиқий тафаккур ва касбий муаммоларга ечим топишда тадқиқотчиларнинг изланишлари муҳим аҳамият касб этади.“Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси 2 - босқич таянч докторанти А.Жуманов  “Талабаларда касбий компетенцияларни фанлараро интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.05 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика  фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси мавзуси доирасида Жиззах политехника институти талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари билан тажриба-синов ишлари ўтказиб келди.

“Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси 2 - босқич таянч докторанти Х.Туйчиев 13.00.05 - Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Бўлажак муҳандисларнинг техника олий таълим муассасасига педагогик мослашиш тизимини такомилаштириш (техника олий таълим муассасалари мисолида)” мавзусидаги тадқиқот иши доирасида Жиззах политехника институти талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари билан тажриба-синов ишлари ўтказиб келди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати