Гендер тенглик масаласида семинар-тренинг ​​​​​​​

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ташаббуси билан минтақада илк маротаба Фарғона давлат университетида “Гендер тенгликка эришиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда хотин-қизларнинг роли” мавзусидаги Республика семинар-тренинги ташкил этилди. Ушбу семинар-тренинг очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйичақўмита, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик университети мутасадди вакиллари ва барча Республика олий таълим муассасаларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маслаҳат Кенгашлари раисалари гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича ўз нутқлари билан иштирок этдилар. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов онлайн шаклида иштирок этиб, ҳар бир олий таълим даргоҳларидаги барака, ривож – шу жойда ишловчи аёлларимизнинг покиза ва фидойи меҳнатлари меваси эканлигини таъкидлади.

Семинарда институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси З.Исмаилова ҳам иштирок этди. З.Исмаилова томонидан 2-3 март 2021 йилда институтда ўтказилган ҳалқаро анжуман тавсилотлари билан барча қатнашувчи иштирокчилар билан ҳам суҳбатлар ташкил этилди. Бундай анжуман биринчи маротаба ўтказилганлиги ва ундаги кўтарилган масалалар ҳозирда нафақат республика, балки бутун жахон миқиёсидаги масалаларга қаратилганлигини алоҳида қайд этиб ўтилди. Семинар иштирокчиларига университетда фаолиятини олиб бораётган"Гендер тенглиги масалалари бо'йича тадқиқотлар маркази" "БОЛАЖОН"инновацион маркази ва “ТТЖ”га экскурсия ташкил этилди.

Семинарда қатнашиш жараёнида З.Исмаилова ўз фаолияти учун гендер тенглик масалаларида ва хотин-қизларимизга шароитлар яратиш, илмий фаолият билан шуғулланишларига имкониятни кенгайтириш, ишлаётган оилали ёш профессор аёл ўқитувчилар, оилали талабалар ва магистрантларга  бир қанча ўқишлари ва ишлашларига енгилликлар яратиш мақсадида Фарғона тажрибасини институтда ташкил этиш масалаларини ўрганиб келдим деган катта бир тажрибага эга бўлганлигини айтди. Яъни:

  • Институтда “Гендер тенглиги масалалари бўйича тадқиқотлар маркази” ташкил этиш;
  • “БОЛАЖОН” инновацион марказини очиш.

Ўйлаймизки, ҳар бир жойларда ўтказилаётган анжуманлар ва семинарлар бевосита тажриба алмашинишга ва  бир қатор соҳа йўналишларига имконялар, янги фикрлар,ғоялар туғдиради. Бу эса ҳар бир ходим бўлмасин, педагог бўлмасин, ким булишидан қатьий назар ишлаб турган жамоа фаолиятини такомиллаштиришга ва янги фаолиятлар, режалар ва ютуқларга эришишга имкон беради.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати