Соғломлик калити

2 - Талабалар  турар жойи 3,4 қават фойесида ГИМ, ҚСХEТ талаба қизлари билан ҳафтада икки маротаба фитнес спорти билан шугуланишмоқда. Ҳамма ҳам соғлом, тетик ва бақувват бўлишни, ўз ёшлигини, қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади. Бунга эришишнинг асосий вазифаси эса жисмоний ҳаракатлардир.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. 

Жумладан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳтарам Президентимизнинг беш муҳим ташаббусининг иккинчи ташаббуси ҳам айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. 

Тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов