Тил эътиборни талаб этади
Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз томонидан қизғин кутиб олинмоқда. "Ер ресурсларини бошқариш" факультети ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда кутиб олинди. Жорий йилнинг 18 октябрь куни институтнинг анжуманлар залида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда факультет декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Донёр Мирзо, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Турдиева Муаззам, профессор-ўқитувчилар ва 1курс талаба-ёшлари иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбек тили давлат тили сифатида мамлакатимизда яшовчи миллат ва элатларнинг тиллари ва бошқа хорижий тиллар билан биргаликда ривожланаётгани, таълим муассасаларида етти тилда ўқитилаётгани, жамиятимиз ҳаётида миллатлараро аҳиллик, бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, факультетимизнинг иқтидорли ташаббускор ижодкор 1 курс талабалари ўзларининг тайёрлаб келган шеърлари, қўшиқ, рақслари ва ажойиб саҳна кўринишлари билан йиғилганларни хиушнуд этишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов