“Сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг шарти” мавзусида “Сифат гуруҳи” маърузаси

Бугун 2019 йил 18 октябр “Гуманитар фанлар” кафедра доценти Гулнора Худойбердиеванинг календарь режасига асосан “Фуқаролик жамияти” фани бўйича: “Сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг шарти” 6-маъруза машғулотига тайёргарлик тақдимоти бўлиб ўтди. Сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги, бу борада қабул қилинган олтита қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлари, 2019 йилда ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ҳақида кенг маълумотлар берилди. Шунингдек “Сифат гуруҳ”и грфигига асосан Тиллар ҳамда Олий математика кафедралари ва профессор-ўқитувчилари ҳам дарсларга тайёргарлик тақдимотларини ўтказишди.

   “Ўқитишнинг техник воситалари” бўлими бошлиғи М. Тошева ахбороти