Халқаро ярмарка ташкил этилди
13-15 ноябр кунлари EXPO марказ кўргазмалар мажмуасида Туризм давлат агентлиги томонидан ташкил этилган “Ипак йўли туризми” Тошкент халқаро ярмаркаси ўтказилди. Мазкур анжуманда дунёнинг 57 мамлакатларидан вакиллар ҳамда маҳаллий иштирокчилар қатнашишди. Жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев бошчилигида институт фаолиятини намоён этадиган кўргазмали стендлар, буклетлар, видеороликлар ва илмий ишланмалар билан иштирок этишди. Профессор Ш. Имомов томонидан ишлаб чиқилган биогаз қурилмасининг макети меҳмонларда айниқса, қизиқиш уйғотиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов