Марказий Осиёда сувнинг келажаги
Ҳозирги даврда инсоният олдида турган долзарб муаммолар сирасида, сув ресурсларини тежаш, асраб – авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишдек муҳим масала турибди. “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистентлари Д.Ш.Аллаёров ва С.У.Жонқобиловлар «Гидромелиорация» факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101 ва 102 - гуруҳ талабалари билан 2019 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро Оролни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Марказий Осиёда сувнинг келажаги” мазусидаги давра суҳбатида иштирок этишди.
Давра суҳбатида Марказий Осиёнинг Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси (МКВК) қошидаги Илмий-ахборот маркази директори профессор В.А. Духовныйнинг ёш олимлар, изланувчилар ҳамда талаба ёшлар учун тайёрлаган тақдимоти тингланди ва минтақада сув хўжалиги соҳасининг ўтмиши, бугуни ва эртанги келажаги ҳақидаги соҳа эгасининг фикрлари йиғилганларга баён қилинди. Давра суҳбатидан талабалар сув хўжалиги соҳаси бугун қай аҳволдалиги, келажакада мавжуд сув ресурсларидан қандай фойдаланишимиз зарурлиги ҳақида тушунчаларни ўзлаштиришди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов