Одам савдоси - мудҳиш иллат

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  Қарши филиалида 2019 йил 15 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сонли “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш бўйича тадбир ташкил этилди. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари  Ҳ.Равшанов олиб борди. Тадбирга  Қашқадарё вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Б.Файзиев,  Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси “Одам савдоси ва диний экстрeмизм ва терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи” капитан Ж.Шаропов, Ёшлар иттифоқи Қарши шаҳар кенгаши раиси Ф.Сатторовлар ташриф буюришди. Шунингдек, ТИҚХММИ Қарши филиалидан “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов, Ўқув бўлими бошлиғи А.Абдиев, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декан ўринбосари Б.Аллаёров, 17 нафар академик гуруҳ мураббийлари ҳамда 260 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Талабалар томонидан берилган саволларга тадбир қатнашчилари томонидан аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда тўлақонли жавоб берилди.  Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кўтаринки кайфиятда ўтди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов