Долзарб семинар-тренинг

Бугун 15 ноябрь соат 10:00 "Гидротехника қурилиши" факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва иқтидорли талабалар иштирокида “Инвестиция турлари ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда факультет декани профессор Хасанов Б.Б. ва кафедраларнинг устоз ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари қатнашдилар. ИИИТБ бошлиғи М.Саримсақов “Инвестиция турлари ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш” мавзусидаги ўз маърузасини тақдимот кўринишида олиб борди. Маърузадан сўнг иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Маъруза юқори савияда тақдим этилди.

 

ИТИ ва ИПКТБ бош мутахассиси О.Абдисаматов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов