“Энг гуллаган ёшлик чоғимда”
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни В-бино 208-ўқув хонасида ҚХМ факультетининг 35 нафар талаба қизлари ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира М.Улуғова, ҚХМ кафедраси профессори М.Шоумарова, ТваА кафедраси в.в доценти Н.Холиқова, "Тиллар" кафедраси ўқитувчиси М.Турдиева иштирок этишди. Тадбирда улар “Биз ота-оналар, профессор-ўқитувчиларнинг асосий мақсади ёшларимизни тартиб қоидаларга риоя қиладиган, катталарга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром, кексаларни улуғлаш руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб етишишини таъминлашдан иборат. Шунингдек, ёшларнинг илм даргоҳларида ўз маданияти, ақл-заковати, юриш-туриши, қандай хислатларга эга эканлиги оилада олган тарбиясининг ифодасидир. Дарҳақиқат, Таълим тизими эса ана шу фазилатлар такомилига кўмак беради” - деб мулоҳазалар билдиришди.
Эътиборли жиҳати шундаки, шоира М.Улуғова ўз сўзида “Ёшларни китоб ўқишга, бебаҳо ёзма манбаларда тарғиб этилган билим ва кўникмаларни мукаммал эгаллашга, бу бебаҳо ёзма манбаларда халқимиз маънавиятининг энг сара намуналари ўз ифодасини топган, ҳамюртларимизнинг орзу-умидлари, интилишлари, ғам-ғуссалари, ўзбекларнинг узоқ ва шонли тарихи баён этилган бадиий асарларни қадрлаш, тенгдошлари ва аҳоли ўртасида тарғиботини йўлга қўйиш, китобнинг таълим-тарбия тизимидаги ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган ўрнини белгилашга яқиндан ёрдам беришига” алоҳида урғу бериб ўтди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов