“Энг гуллаган ёшлик чоғимда”
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Г-бино 4-маърузалар залида ГМ факультетининг 42 нафар талаба қизлари ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова, Физика ва кимё кафедраси катта ўқитувчилари Н.Тўхтаева ва З.Бекназарова ГМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х.Тўйчиев иштирок этишди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ва Физика ва кимё кафедраси катта ўқитувчилари Н.Тўхтаева ўз маърузаларида келажагимиз ва мамлакатимиз истиқболи бугунги ёшларимиз қўлидадир. Шу боис, ёш авлодни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий, маънавий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун барча имкониятларни яратиш тўғрисида тўхталишди.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида талаба-ёшларни замон талаблари асосида тарбиялаш, талаб ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши, талаба ёшларнинг талабалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, ибратли талабаларнинг ютуқларини жамоа ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, спорт, тил ўрганиш соҳаларидаги интилишларига жиддий туртки беришини эътиборда тутишимиз лозим”-деб таъкидлашди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов