Кутубхона билим oлиш маскани
Институт ректорининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 1-курс талабаларининг 2020 йилнинг 21 ноябрь шанба кунида бўш вақтларини мазмунли ўтказиши юзасидан” ташрифлар графигига асосан Гидромелиорация факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи проф.Матякубов Б.Ш. раҳбарлигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф қилишди.Талабаларга кутубхонадан 3 йил давомида фойдаланиш бўйича аъзолик гувоҳномалари (ID karta raqami AAA 201100655) тақдим қилишди.
Талабаларга Алишер Навоий номидаги Ўзбекситон Миллий Кутубхонаси билан тўлиқроқ танишиш мақсадида экскурсия ўтказилди. Экскурсияни талабаларга маълумотлар бўлими ходими ҳамда кутубхона директори Умида Тешабоева бошчилигида кутубхонанинг “Китобхонларни рўйхатга олиш”, “Тафаккур” катта ўқув зали, “Кашфиёт” илмий ўқув зали, “Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали, “Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали, “Жаҳон” хорижий ўқув зали, илмий техникавий адабиётлар ўқув зали, “Ўзбекситон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали, маълумот-ахборот ўқув зали, каталог ва картотекалар, вертуал маълумотлар хизмати ҳамда махсус ўқув заллари: “Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқув зали, “Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали, “Илм” диссертациялар ўқув зали, “Медиа марказ” медиа ва интернет маркази, электрон кутубхона ва имконияти чекланган фойдаланувчилар ўқув зали билан яқиндан таништиришди.Ташриф жараёнида талабалар кутубхона ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилишди ҳамда берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати