Ҳамкорликнинг илк самараси

   2020 йилнинг 21 ноябрь куни соат 11:30 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Турон банк” АТБ Ўқув хонасида “Турон банк” акционерлик тижорат банки ўртасида келишилган меморандум асосида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари учун ўқув семинар дарслари бошланди. Семинарда АТБ “Турон банк” Чакана хизматлар департаменти директори ўринбосари Ваҳобов Элдор Бахтиярович банк соҳасида, жумладан, АТБ “Туронбанк”да амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага киритилаётган янгиликлар, банк ходимига қўйилаётган талаблар тўғрисида маъруза қилди. Банк учун замонавий билимлар билан қуролланган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган, ахборот технологияларни яхши биладиган креатив фикрлайдиган, ташаббускор кадрлар кераклиги таъкидланди. Семинар қизғин баҳс ва савол жавоблар асосида ўтди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати