Иккала адибга бағишланган ҳамкорликдаги тадбир

Бахт шодлик ва куйчиси, иқтидорли адиб, жамоат арбоби Ҳамид Олимжонинг 110 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан институт талабалари ва Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими раҳбарларини қайта тайёрлаш Марказий институти раҳбарияти билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унда ҳар иккала адибнинг ҳаётий ва ижодий йўли билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар берилди. Адиблар ҳаётидаги даврнинг аянчли ва суюнчли лаҳзалари, улар халқ ҳаётининг, орзу-умидларининг кўзгуси сифатида ижод қилгани борасидаги савол ва жавоблар тадбирга тароват бахш этди. Ҳар бир адиб ўз даври воқеаларига муносиб жавоб бера олиши билан характерланиб тургани алоҳида қайд этилди.

 

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов