Тўй орзу-умидлар тантанаси, сарф-харажатнинг эмас
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 январдаги 87-06-25 сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябридаги №2736-III/ҚҚ-592-III-сонли Қўшма қарорларига мувофиқ, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича” тасдиқланган чора-тадбирларнинг 18-бандида “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича” белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 20 январда 4-сонли талабалар турар жойида талаба-қизлар билан “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессори И.Ахмедходжаева ва кафедра доценти Т.Апакхўжаевалар давра суҳбати ўтказишди.
Суҳбат давомида ёшлар ўртасида урф бўлаётган “Оммавий маданият” (“Love story”, қимматбаҳо машиналлар кортежи ва бошқалар)нинг салбий оқибатлари, оилавий тантаналарни ихчам ва исрофгарчиликларсиз ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Талабалар билан фикр алмашилиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, мисоллар ёрдамида жавоб берилди. Ушбу давра суҳбатидан талаба-қизлар ўзларига керакли бўлган хулосаларга эга бўлдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов