Соғ танда соғлом ақл
ТИҚХММИ Қарши филиалида 1-жуфтлик дарслари бошланишидан олдин спорт вақти жорий этилган. Спорт вақти ҳар куни соат 8:00 дан 8:25 гача ўтказилади. Спорт вақти Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланиб келинмоқда. Ҳафтанинг жума куни талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат мадҳияси биргаликда жўр бўлиб ижро этилмоқда. 22 январь куни ҳам соат 8:00 да филиал талабалари томонидан давлат мадҳияси жўр бўлиб ижро этилди ва шахмат мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирда филиалимиз директори, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, факультет декани ва филиал талабалари фаол иштирок этишмоқда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати