Талантли, тиришқоқ талабалар тақдирланди

  Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан мамлакатимиз ёшларига жуда ҳам катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, 2020 йил 25 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович ташаббуси билан ташкил этилган, мамлакатамиз ёшлари билан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми 2020” катта тадбирини барчамиз кўриб, гувоҳи бўлдик. Ушбу Форум Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба ташкил этилди ҳамда мамлакатимиз ёшлари томонидан ижобий кутиб олинди.

“Ўзбекистон ёшлари форуми”да Юртбошимиз Шавкат Миромонович ёшларга қарата “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман.Барчангиз яхши биласиз, биз бугун ўз олдимизга улкан марраларни қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли, ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни изчил амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар.” дея ўз нутқларида айтиб ўтдилар. Хабарингиз бор, 2021 йил номи "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилингани ҳам Ёшлар бугунги кунда жамиятимизнинг энг муҳим қатлами эканлигидан, уларни бўлган эътибордан далолат беради. "Ёшларга эътибор келажакка эътибордир". Республикамиз барча ҳудудларида ёшлар эътибор марказида бўлиб, учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун 2021 йил 22 январь куни институтимизда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот факультет етакчилари,  фаол ва ташаббускор талабалар билан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рузимурот Чориев очиқ мулоқот ўтказиб,  талабалар билан самимий суҳбатлашди. 

 

Даставвал, жамоат ва ташкилий ишларда фаол иштирок этган бир гуруҳ талабалар,  барча факультет етакчиларига институт ректори томонидан берилган рағбатлантириш пул мукофотлари талабаларга тантанали топширилди. Кейин эса, ҳар бир факультет ёшлар етакчилари ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича  ўз таклифлари ва фикрларини беришди. Залда йиғилган фаоллар ўз таклифлари,  янги лойиҳалари ва муаммоларини айтиб ўтишди. Ҳар бир айтилган таклиф,  ташаббус ва муаммо ёзиб олинди ва режаларга киритилиши белгилаб олинди. Шу ернинг ўзида ечимини топган масалалар ҳам бўлди. Юзма юз учрашув самарали ва фойдали бўлди.

Талабалар билан мулоқотда институт ёшлар билан ишлаш ва маънавият-маърифат бўлими, факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, институт психологи,  институт матбуот котиби, институт ёшлар иттифоқи етакчилари,  иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳодимлари ҳам иштирок этишди. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректоримиз ташаббуси билан ташкил этилган "Энг фаол 1000 нафар талабалар" гуруҳи аъзолари билан институт ректори учрашуви бўлишини проректоримиз таъкидлаб ўтди. Ўз вақтини аямай ташриф буюрган ва суҳбатлашган раҳбарларимизга талабалар номидан раҳмат айтамиз. Фаол бўлинг азиз талабалар. Берилган вақт ва имкониятлардан унумли фойдаланинг.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати