Давлат рахбарининг давати
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ҳузуридаги Қумқўрғон агросаноат техникумида 2021 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 25 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари” форуми юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қумқўрғон агросаноат техникуми “Ёшлар етакчиси” А.Маматқулов Ўзбекистон Республикаси “Халқ демократик партияси” Қумқўрғон туман кенгаши раиси М. Номозов Қумқўрғон агросаноат техникумининг 8 нафар ўқитувчиси ва 87 нафар ўқувчи иштирок этди. Йиғилишда М. Номозов сўзга чиқиб ўқувчиларга давлат раҳбари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, мурожаатнома мазмун-моҳияти тақдимот слайдлари ва видеороликлар орқали етказилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати