Проректор билан талаба-ёшларнинг учрашуви

  Бугун институтимизнинг 2 маърузалар залида “Ер ресурсларини бошқариш” факультети  1-курс талаба ёшлари билан Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни факультет декани Ш.Нарбаев кириш сўзи билан очиб бериб, талабаларни институт ички тартиб-қоидалари, муомала, кийиниш маданияти ва талаблар ҳақида талабаларга ҳаётий мисоллар билан тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтди. Шундан сўнг институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ўз нутқида  таълим муассасасида таҳсил олаётган ҳар бир талаба онгида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш. Унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи авваламбор, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этувчи талаба-ёшларни тарбиялаши зарур.

Ҳар бир талаба институтнинг ички тартиб қоидаларини, хусусан, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ мутахассисларнинг бўлишлари лозимлиги. Шунингдек, талаба-ёшларга улар онгида   маънавий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш,  ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик,  ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан "оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборатлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Институт проректори Р.Чориев 1-курс талабаларини институтда ёшларга яратилган шароитлар ва уларнинг ҳар томонлама камол топиши ва билим олишлари учун яратилган қулай шароитлар ҳақида тўхталиб, талабаларни институт ҳаётида фаол бўлишга чақирди. Учрашувда талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича атрофлича жавоб олдилар. Шунингдек, фаол талабалар ўзларининг таклиф ва мурожаатлари билан ўртоқлашдилар. Учрашув қизғин савол-жавоблар руҳида ўтди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати