Бахт калити қайерда?
Олам ва одам муаммоси инсоният яралибдики, асрий ва даврий муаммо бўлиб келган. Ҳар бир инсон ўзининг орзу унтилишлари билан яшайди, унга эришиш йўллари ҳақида бош қотиради. Биров унга эришади, бошқа биров эса мағлубиата дуч келади. Хўш, ҳаёт довонлар оша илгариланма ҳаракат экан, унинг довонларидан ошиши учун одамзотга нима зарур, у қандай бўлиши керак мазмунидаги саволлар кўндаланг туради. Ҳаётда бахт формуласи борми, у кимларга насиб этади?
Ушбу саволларга жавоб барчани бирдек қизиқтириши табиий ҳол. "Педагогика ва психология" кафедраси томонидан ташкил этилган руҳиятшунос олим Шермуҳаммад Мўминов билан бўлган учрашувда ана шу масалаларга эътибор қаратилди. У ғоятда билимдонлик, зукколик ва юксак маҳорат билан барчанинг эътиборини ва меҳрини қозона олди.
"Бахтли яшаш сири" семинар - тренингда ушбу саволларга жавоб олиш учун имкон яратилди
1.Аллоҳ нима учун инсонни яратди..?
2.Бахт тушунчаси..
3.Муаммоларни бартараф этиш сирлари..
4.Муаммо бахт сари илк қадамми..
5.Муаммо - Бахтсизлик - Ривож - Мукаммаллик..
6.Шахс ривожланиш босқичлари..
7.Дунёдаги 3 тоифа одамларнинг яшаш қоидалари..
8.Тўрт томонлама ривожланиш сири..
9.Асабларни тикловчи, қувват берувчи медитатсиялар..
10.Бахт қасрини қуриш.. каби масалаларга тўхталинди.
Тадбир айрича руҳда, жонли тарзда ўтди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов