Малакали мутахассислар юртимиз равнақи

“Ирригация ва мелиорация” ва “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан бирга инновациялар яратиш, назария ва амалиёт ўртасида интеграцияни таъминлашга оид қатор вазифалар белгиланган. 

Айни пайтда мазкур вазифаларни тўла-тўкис бажариш борасида 2020 йилнинг 21 февраль куни “Гидромелиорация” факультети 4-курс талабалари ўртасида Тошкентда фаолият юритаётган USAID ташкилотининг “DAI Global LLC”  лойиҳаси етакчи мутахассиси  Тошалиев Анваржон Тешабаевич ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш бўлими бошлиғи ўринбосари Сайидов Малик Темировичлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда битирувчилар Халқаро ташкилотда фаолият юритишлари учун “Малакали мутахассис қандай бўлиши керак?” деган савол билан мурожаат қилишди. “DAI Global LLC” лойиҳаси етакчи мутахассиси Анваржон Тошалиев ўз тақдимоти давомида, давлатимизга ҳозирги кунда соҳа бўйича мавжуд бўлган муаммоларга тўхталиб унинг ечими бўйича мутахассис кадр қандай бўлиши кераклиги тўғрисида тўхталиб ўтди. 

Шу ўринда тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги ходими Малик Сайидов сўз навбатида сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, истиқболдаги устувор вазифалар ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бу борадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилганлиги хусусида ўз фикрларини баён этди. 

Ўтказилган тадбирда талабаларни мутахассисликни янада мустаҳкам билишлари ҳамда давлатимизда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотларда ишлашлари ва чет элларда малака алмашиб келишлари учун керакли бўлган барча талаблар ҳамда соҳа бўйича фаолият юритишлари учун қўйилган талаблар савол-жавоб тариқасида тўлиқ тушунтирилди.
Тадбир якунида битирувчи талабаларга юқори даражада руҳлантирилганлиги ҳамда ўзлари танлаган мутахассисликларини янада чуқур билишлари кераклиги ҳамда келгусида ишлаб чиқариш жабҳаларида юқори натижаларга эришишига биз ишонамиз, - дейди USAID ташкилотининг “DAI Global LLC”  лойиҳаси етакчи мутахассиси  Анвар Тошалиев. 

“Ирригация ва мелиорация” ва “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов