Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид
“Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради”. Ш.М.Мирзиёев
Экстремизмнинг ўзини талқин қиладиган бўлсак, ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Бугун Ер ресурсларини бошқариш факультетида профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар ўртасида “Экстремизм, терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Унда факультет декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни факультет декани Ш.Нарбаев очиб берди ва кейин сўз навбатини тадбир меҳмонлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходими майор С. А.Тажидинов, Мирзо Улуғбек тумани профилактика катта инспектори катта лейтенант Х.Х.Абдуллаевларга берилди. Улар ўз нутқида Халқаро терроризмга Суриядаги Ўзбекларнинг иштироки ҳақида бўлди. Ҳар муаммони ҳозирги кунгача ҳал қилиб келинган бундан кейин хам бу диний муаммолар ҳал қилинади. Фақатгина бунга хар бир инсон дадил харакат қилиши керак. Авваллари одамларга диний экстемистик ғояларни сингдиришга кўплаб вақт талаб қилинган бўлса ҳозирги кунда бу ғояларни сингдиришга жуда хам оз вақт сарфланмоқда. Хаттоки 1ой ҳам етарли бўляпти. Бу жараён жуда хам тезлик билан амалга ошмоқда. Шунинг учун хам биз биргаликда дадил харакатни бошлашимиз ва тенг харакат қилишимиз лозим.
Жумладан, Ислом дини тўғри йўлга дават этишини, аждодларимизнинг китобларини ўрганишимиз, уларни фикрларини ўрганишимиз кераклигини айтиб ўтди. Йиғилишида “Терроризмнинг илдизи қаердалигини таълим-тарбия ишларини маърифат йўлида олиб бориш кераклигини айтиб ўтилиб, “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида барча факультет ва гуруҳлар кесимида мунтазам олиб борилиши ва мураббийларнинг ўз гуруҳларида ҳар бир талаба билан индивидуал тарзда тушунтириш ишлари олиб борилишига келишиб олинди. Йиғилиш сўнгида тадбир меҳмонлари талабаларга келгусидаги ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаб, ҳеч қачон лоқайд бўлмасликка, фақатгина ижобий ишларни амалга оширишга чақирди. Ушбу тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов