"Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та инноватсион лойиҳалари" танловининг Республика босқичи
18 феврал куни "Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та инноватсион лойиҳалари" танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги "International House - Tashkent" академик лицейининг учинчи босқич ўқувчиси Хамидова Мадина ўзининг "TezMed" номли инноватсион лойиҳаси билан иштирок этди. Агар ушбу лойиҳа жорий этилса, тез тиббий ёрдам хизмати 10 баробар тезлашади ва кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, энди тез ёрдам машиналарига GPS -навигаторларни ўрнатишга ҳожат қолмайди, бу эса давлат бюджетини тежаш имконини беради.
Лойиҳанинг мақсади тез тиббий ёрдам хизматини жадал такомиллаштириш, ўлим даражасини пасайтириш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини барқарор яхшилаш ва тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги бўйича жаҳон рейтингларида этакчи ўринларни эгаллашдан иборат. Шуни таъкидлаш лозим, бугунги кунда дунё бўйлаб "TezMed" лойиҳасининг аналоги йўқ. Лойиҳа патентланган. Мадина таъкидлаганидек, келажакда ташқи бозорга ҳам чиқиш режалаштирилган. Агар ушбу йўналишда кетсак , чет давлатлардан инвестиция кириб келади ва ҳар йили ИТ ва бошқа соҳаларда ёшлар учун 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
"Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та инноватсион лойиҳалари" танловида 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган Республика бўйлаб 4000 дан ортиқ аёллар иштирок этишди. Танловнинг энг ёш иштирокчиси Мадина Ҳамидова бўлиб чиқди. "Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инноватсион лойиҳа" номинатсиясида иштирок этган хотин-қизлар орасида эксперт комиссияси томонидан 6 та энг яхши лойиҳа муаллифлари эълон қилинди. Улар орасида Ҳамидова Мадина, 2 нафар фан доктори, 2 нафар фан номзоди ва доцент иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввал М.Ҳамидова АҚШ, Швейтсария, Исроил халқаро танловларида, шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Республика босқичида "TezMed" лойиҳаси билан иштирок этган. Бундан ташқари, 2018 йил ноябр ойида "Республика ёш олимларининг инноватсион лойиҳалари" грант танловида биринчи ўринни эгаллаган.