Гидропоникага саёҳат

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5430500- Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти  таълим йўналишининг 1-босқич талабалари “5+1 тизими” бўйича “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Ш.Юсупов билан Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Гидропоника маркази” ДУК билан яқиндан танишдилар. Энг замонавий ва сўнгги технологиялар асосида қурилган ушбу  Гидропоника (иссиқхона) 2016-йилда Ўзбекистон ва Корея давлатлари ҳамкорлигида яратилган. Ҳозирда иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яъни помидор, бодринг ва ҳар хил гул кўчатлар етиштириб келинмоқда. Иссиқхонанинг ичидаги микроиқлим, иситиш ва шамоллатиш тизимлари, суғориш тизимлари, ёритиш ва озиқлантириш тизимлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда ишлайди. Бундай иссиқхоналар ҳозирги вақтда республикамизда кўплаб қурилаётганлиги ва бу эскича иссиқхоналардан кўра кўпроқ даромад келтираётганлиги ва ҳар томонлама энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради.

Бу эса талабаларда янада кўпроқ қизиқиш уйғотди ва келажакда мана шунга ўхшаш иссиқхоналар барпо этиш кераклиги бўйича ўзаро фикрлар алмашди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати