Дунёвий тиллар билан тиллашиб
Маърифатпарвар адибимиз Аваз Ўтар ўғли ўз вақтида “Ҳар тилни билув эмди бани одама жондир, Тил воситайи робитайи оламиёндир, Ғайри тилини билгали саъй қилинг ёшлар, Кимки илму ҳунарлар ривожи андин аёндир” – деб ёзган эди. Ривожланган давлатларнинг аксариятининг зиёли қатлами жаҳоний тилларни пухта ўзлаштиргани билан характерланиб туради. Шундай экан, тил ўрганишга эҳтиёж юқори даражада бўлиши керак.
Бугунги жадал ривожланиб бораётган глобаллашув, тезкор ахборот асрида яшар эканмиз мамлакатимизда, хусусан, ёшларимиз орасида тил, айниқса, аллақачон бутун жаҳон тилига айланиб улгурган инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб ва иштиёқ тобора ортиб бормоқда. Инглиз тилини мукаммал биладиган соҳа мутахассислари юртимиз ривожи учун нақадар муҳим эканлигини чуқур англаган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "инглиз тили" кафедраси ўқитувчилари бу борада самарали меҳнат олиб бормоқдалар.
Ушбу кафедра аъзолари кафедра раҳбари Ф.Б.Раҳматуллаевич бошчилигида ҳамда инглиз тили ўқитувчиси Ф.Б.Мурадимова кўмагида институт ёшларини рағбатлантириш, уларнинг тил ўрганиш жараёнларини янада бойитиш, мазмунлироқ ташкиллаштириш мақсадида бир қатор чет эллик мутахассисларни ҳам жалб қилмоқдалар. Куни кеча Америка Қўшма штатларидан ташриф буюрган Cлеиа Петерсон хоним иштирокида ўтказилган семинар тренинг талабаларимиз учун ниҳоятда аҳамиятли ва мароқли бўлди.
Мулоқот чоғида ёшлар кўплаб саволларига жавоб олдилар, жараён уларни янада руҳлантириб, инглиз тилини мукаммал ўрганишга бел боғладилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов