Эҳтиёж ва имконият
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2-ТТЖда истиқомат қилувчи талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини институт бош ҳисобчиси И. Ҳасанов олиб борди. ТТЖ директори З.Юлиев, 2-ТТЖ мудири, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова, тарбиячи-педагог А.Хаитовалар ўз мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Давра суҳбатида 2-Талабалар турар жойида талабалар сонининг ортиши муносабати билан ётоқхона коммунал тўловларини қайта кўриб чиқиш борасида сўз юритилди.
2019 йил 19-апрель куни 2-талабалар турар жойида, Институт бош ҳисобчиси Илҳом Хасанов билан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда 3–талабалар турар жойи капитал таъмирлашга топширилиши муносабати билан, талабаларнинг маълум бир қисми 2-талабалар турар жойига кўчирилганлиги боис коммунал тўловларни қайта кўриб чиқилиши ҳақида маълумот берилди. Талабалар сони хоналарда 7-8 нафар бўлиб яшаётганлиги сабабли ётоқхона тўлови қисқартирилди. 4-курс талабаларининг ётоқхона тўлови қисқартирилганлиги учун ортиқча маблағи қайтарилади (битирувчи курс бўлганлиги сабабли).
Талабаларнинг коммунал тўловларини ошиқчалиги сентябрь ойида қўшиб берилиши ҳақида гапирилди. Умумий қилиб олганда, талабалар турар жойида ётоқхона коммунал тўловлари ҳақида тушунмовчиликлар бартараф этилди. Институт бош ҳисобчиси И. Ҳасановга талабалар стипендия ва коммунал тўловлари ҳақида саволлар беришди ва берилган барча саволларга тўлиқ ва қониқарли жавоблар олинди.
2-ТТЖ тарбиячи-педагоги А. Хаитова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов