Натижадор форум
Россия Федерациясининг Москва Давлат қурилиш университети, ТИҚХММИ ва Гидропроект АЖ ҳамкорлигида 18-21 апрель кунлари ўтказилган “XXII INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE ON ADVANCED IN CIVIL ENGINEERING CONSTRUCTION THE FORMATION OF LIVING ENVIRONMENT 2019” форумида институтимизнинг “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор ўқитувчилари ташкилий ишлар ва шўъбаларда ташкил қилинган маъруза жараёнларида фаол иштирок этишди. Жумладан, кафедра мудири, т.ф.д., проф. Д.Базаров, проф. Р.Эргашев, доцентлар Т.Ш.Мажидов, Б.Р.Уралов, Б.М.Обидов, Э.К.Кан, Ф.Ш.Шоазизов, С.К.Хидиров, Н.М.Икрамов, катта ўқитувчи А.С.Бадалов, ассистентлар А.А.Эргашев, Ф.К.Артикбекова, З.Уразмухамедова, М.С.Бердиевлар ҳамда Д.Базаров раҳбарлигида “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” мутахассислигида таҳсил олаётган магистрант Б.Шодиев, ГТҚ 4 курс талабаси Ф.Ахматовлар, “HYDROTECHNICAL CONSTRUCTION AND MELIORATION” номли 5 шўъбада жами 9 та илмий мақолалар билан қатнашиб, сертификатлар билан тақдирланишди.
Ушбу мақолалар SCOPUS баъзасида рўйхатдан ўтган илмий мақолалар тўпламларида чоп этишга тавсия қилинади. Форумнинг ёш илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган “COMPETITION «YOUTH INNOVATIONS» дастури бўйича кафедра магистранти Б.Назаров муваффақиятли қатнашиб диплом ва форумнинг бронза медали билан ва кафедрада ташкил қилинган “Гидроэнергетик қурилмалар” тўгарагида фаолият юритаётган иқтидорли талабалардан ГТИНСФ таълим йўналиши 4 курс талабаси Ж.Аъзамов (кафедра доценти Э.Кан раҳбарлигида) муваффақиятли қатнашиб диплом билан тақдирланишди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов