Халқаро консультантнинг институтимизга ташрифи
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Глобал Экологик Жамғарма (ГЭЖ) ва Давергеодезкадастр қўмитаси билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ландшафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларни рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш” лойиҳасининг бажарилиш ҳолати билан танишиш учун Германия Федератив Республикасининг халқаро консультанти Макс Каспарек расмий ташриф билан ТИҚХММИга келди.
Ташрифда институтимиз хусусида умумий маълумотлар билан биргаликда БМТТД лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Маҳаллий консультант сифатида проф. А.С. Чертовицкий, лойиҳанинг фаол қатнашчиси декан Ш.К.Нарбаев ҳамда Марказ раҳбари Р.Ойматов лойиҳа натижасида ТИҚХММИнинг фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар ёритиб берди.
Ушбу лойиҳа ёрдамида янгидан ташкил қилинган «Ўзбекистоннинг турли ландшафтларидаги ерларнинг таркиби ва тавсифини масофавий усулда ўрганиш» Марказидаги замонавий асбоб-ускуналар билан яқиндан таништирилди. Халқаро консультант Макс Каспарек лойиҳа натижаларидан яхши таассурот билан навбатдаги белгиланган ташкилотга йўл олди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов