Институтимиз дунёнинг ТОП 1000 талик университетлар халқаро рейтингига кирди
Тинимсиз изланиш ва ҳаракат самара ҳамда ютуқларнинг муҳим омили. Тараққиётнинг кафолати бўлган илм-маърифат ва таълимга эътибор дунё миқёсида тан олинган. Эълон қилинадиган натижа илмий изланиш ва интилишлар ҳосиласи. 2021 йил 21 апрель куни Буюк Британиянинг олий таълим соҳасидаги университетлар фаоллигини баҳолаб борувчи Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги ўзининг навбатдаги “THE Impact Ranking-2021” натижаларини эълон қилди. Ушбу рейтингнинг асосий мақсади Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда олий таълим муассасаларининг (ОТМ) таъсирини баҳолашдан иборатдир.
Мазкур рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) дунё университетларининг умумий рейтингида 45.3 балл билан 801 ўринда қайд этилиб, жами 17 та БРМ йўналишидан қуйидаги 13 таси бўйича юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлди:
-
БРМ 1 – қашшоқликни йўқотиш (no poverty) бўйича 591 ОТМ орасида 401+ ўрин;
-
БРМ 2 – очликни тугатиш (zero hunger) бўйича 442 ОТМ орасида 201-300 ўрин;
-
БРМ 4 – сифатли таълим (quality education) бўйича 966 ОТМ орасида 401-600 ўрин;
-
БРМ 5 – гендер тенглиги (gender equality) бўйича 776 ОТМ орасида 601+ ўрин;
-
БРМ 6 – тоза сув ва санитария (clean water and sanitation) бўйича 520 ОТМ орасида 301-400 ўрин;
-
БРМ 7 – арзон ва тоза энергия (affordable and clean energy) бўйича 560 ОТМ орасида 401+ ўрин;
-
БРМ 8 – муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш (decent work and economic growth) бўйича 685 ОТМ орасида 601+ ўрин;
-
БРМ 9 – саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма (industry, innovation and infrastructure) бўйича 680 ОТМ орасида 401-600 ўрин;
-
БРМ 10 – тенгсизликни камайтириш (reduced inequalities) бўйича 669 ОТМ орасида 301-400 ўрин;
-
БРМ 12 – масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш (responsible consumption and production) бўйича 503 ОТМ орасида 401+ ўрин;
-
БРМ 13 – иқлим ўзгаришига қарши курашиш (climate action) бўйича 566 ОТМ орасида 301-400 ўрин;
-
БРМ 15 – қуруқликдаги экотизимларни асраш (life on land) бўйича 402 ОТМ орасида 301-400 ўрин;
-
БРМ 17 – барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик (partnership for the goals) бўйича 1154 ОТМ орасида 401-600 ўрин.