Сермазмун умр соҳибаси

Умрнинг миқдори яратганга, сифати ва мазмуни эса бандага дахлдор деган фикр юради. Умрни сермазмун ўтказиш инсоннинг ўзига хосдир. Аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва мавқеи бугунги кунда ўзгача моҳият касб этгани сир эмас. Чунки унинг сиймосида она ва мураббия деган тимсол яшайди. Дунё тажрибасида умуман бўлмаган, Ўзбекистоннинг ўзига хос , бошқа давлатлардан ажралиб турадиган белгиси йилларга ном бериш ҳисобланади. Мустақиллик даврида аёлларимизга бўлган юксак эътиборни йилларнинг номланишиданоқ англаб олиш қийин эмас. Олти маротаба йил номида ана шу муқаддас ва мўътабар зоти шарифалар номи қайд этилгани бунинг исботидир. Бундан ташқари сўнгги йилларда юртимиз хотин-қизларининг билим олиши учун ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Олий ўқув юртларида алоҳида давлат квоталари ажратилиши, илмий изланишлар олиб боришлари учун шароитлар яратилганлиги сўзимизга далилдир.

Ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ўз иқтидори, билими билан жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар сафида айни кунларда қутлуғ таваллуд айёмларини нишонлаётган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедрасининг мудири, институт хотин – қизлар Кенгашининг раисаси Исмоилова Зуҳра Карабаевнанинг алоҳида ўрни бор. У 1961-йил 20-апрелда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида ишчи оиласида тугъилган. 1984-йили ҳозирги кунда ўзлари фаолият юритаётган институтнинг Инженер- педагог мутахасислигини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1985- йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтида бошлаб, “Педагогика ва ўқитиш методикаси” кафедрасида лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, Академик лицей ва касб –ҳунар коллежлари бўйича проректор лавозимларида ишлади. Умрини илмга багъишлаган Зуҳра Исмоилова 2000-йил “ Касб ҳунар таълими назарияси ва методикаси ‘ъ ихтисослиги бўйича “Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий малакаларини шакллантириш” мавзусида номзодлик, 2007-йилда “Тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича “Маънавий –ахлоқий тарбиянинг назарий ва экспериментал методик асослари” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. Шунингдек, раҳбарлик ва педагогик фаолияти даврларида кафедра ва академик лицей , касб - ҳунар коллежларини ривожлантириш, ўқув –тарбия жараёнини такомиллаштириш , дарс сифати самарадорлигини ошириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, ўқув – услубий ва моддий техник таъминотларни бойитишда ўз маслаҳатлари билан катта ҳисса қўшиб келган. Яна фаолияти давомида 3 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, 3та монография, 50 га яқин услубий ишланма ва рисолалар, 300 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, шундан 20 дан ортиқ хорижий илмий журналларда чоп этилган бўлиб , Республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув –тарбия жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

Тараққиётнинг қиймати янгиланиш ва такомиллашувда деган фикрга мувофиқ Зуҳра Карабаевна ўз малакасини соҳа йўналишлари борасида тобора ошириб бормоқда. Улардан фаолияти жараёнида “Устоз” жамгъармаси томонидан АҚШ нинг Ню- Ёрк штатидаги Ню-Палтс университетида ташкил этилган малака ошириш курсини, ТАССИС Маркази томонидан ташкил этилган “Замонавий таълим технологиялари” курсларида малакасини оширган шу билан бирга ГТС лойиҳаси асосида минтақавий ташкил этилган семинар- тренингда модератор сифатида, УСЧООЛ “Буилдинг пеопле то билд Натионс” программаси, Касб - ҳунар таълими тизимини инноватсион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида модераторлик, Бош илмий методик Марказида “Таълимда менежмент” йўналиши бўйича доимий малакасини ошириб келган. Улар жамиятда педагог, раҳбар бўлиши билан бирга оилада она, суюкли ёр ҳамдир. Бир огъил ва икки қизнинг меҳрибон онаси, етти нафар набиранинг севимли бувисидир. Турмуш ўртогъи Т.Н.Исмоилов мутахассислиги бўйича инженер-механик. Ҳар қандай меҳнат жавобсиз қолмайди деганларидек, Зуҳра Карабаевна институт ва бошқа жамоат ишларидаги, педагогик фаолияти, жамоатдаги меҳнатлари учун бир неча бор шаҳар, туман ҳокимяти, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фахрий ёрлиқлар совриндори бўлган. ва шунинг билан бирга ўзининг билимдонлиги, фаоллиги, ташкилотчилиги,ўз касбига фидойилиги ҳурматини жамоада ва бириктирилган маҳаллаларда кўрсата олган раҳбарлардан бири сифатида Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги” ва “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йилиги муносабати билан “Мўтабар аёл “ кўкрак нишони билан тақдирланган. Зуҳра Исмоилова ҳам оилада, ҳам жамиятда ўз ўрнига эга ва бугунги кундаги қизларга ўрнак бўлувчи , умрининг ҳар лаҳзасидан мазмунли фойдалана оладиган иродали аёлдир.
Биз устозни, олима ва муаллима аёлни яна бир бор шукрона айёми билан чин дилдан қутлаб, сиҳҳат-саломатлик, оиласи, касбдошлари ва шогирдлари бахтига доимо омон бўлишларини тилаб қоламиз.
 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати