Нодир ва ноёб истеъдод соҳиби
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов миллий адабиётимизни янги босқичга кўтарган нодир истеъдод соҳиби эди. Абдулла Орипов шеърларидаги мазмун-моҳиятни, ҳикматни чақиш керак, келажак авлодларга бу бебаҳо меросни бус-бутун етказиш керак. Айтиш жоизки, ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаш, мустақиллик учун курашларида Абдулла Орипов шеърияти алоҳида ўринга эга бўлгани рост.
Муҳаббат, она, ҳаёт, меҳр, истиқлол, эзгулик каби турли мавзуларни қамраб олган адиб шеърлари инсон қалбини ларзага солмай қўймайди. Унинг юксак бадиий, теран, фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан чуқур жой олган. Драмалари, достон ва таржималари, публицистик асарлари адабиётимиз ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган. Айни кунларда таълим муассасаларида улуғ шоир таваллудининг 80 йиллиги ва унинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Бугун институтнинг “Гидротехника қурилиши” факультетининг бир гуруҳ ижодкор иқтидорли ташаббускор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари "Адиблар хиёбони"да ўзбек халқининг буюк адиби Абдулла Орипов сиймоси акс этган ҳайкал қошида жам бўлишди Тадбирда адибнинг замонавий ўзбек адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ёш ижодкорларни тарбиялашдаги жонкуярлиги ҳақида сўз юритилди.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан
ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати