Некбоев Хуршид Холиёровичнинг диссертациясининг мажлиси
2020 йил 22 май куни соат 13.00 да ТИҚХММИ “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасида “Педагогика инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01 рақамли Илмий кенгаш 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор тадқиқотчи Некбоев Хуршид Холиёровичнинг “Медиатаълим асосида бўлажак ўқитувчиларининг касбий-танқидий ёндашувини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясининг етакчи ташкилот сифатидаги кенгайтирилган мажлиси ўтказилди. Мажлис савол-жавоблар ва бахслашув тарзда ташкил этилди. Барча кафедра аъзолари ZOOM платформаси орқали ташриф буюрдилар ва талаб даражсида самарали натижа билан якунланди. Кафедра томонидан диссертация ишларини кўриб чиқиш учун қуйидаги тақризчилар белгиланди
1. ТИҚХММИ профессори в.б., п.ф.д. Д.О.Химматалиев
2. ТВЧДПИ институти доценти, М.Рахмонова.