Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейининг ёш ва истеьдодли талабалари ижодидан.

"Устоз-отангдек улуғ"

"Ижодкор аҳлининг қувончи ҳам, дарди ҳам,дўсти ҳам,сирдоши ҳам унинг "қалами"дир.Қалам эса,тинимсиз ёзиб туриши лозим.Ёзишдан тўхтаган қалам сайқалланмасдан қолади ва шунчаки ёғочлигича қолиб кетаверади. Аксинча,ижодкор қўлида тинимсиз ҳаракатланганида эса, кимларнингдир дардига малҳам,қувончига сабабчи бўлиб хизмат қилади". Мен юқорида келтириб ўтган жумлаларимни ўзим учун одатий қоидага айлантириб олганман десам муболаға бўлмайди. Аммо мана бир неча кун ўтибдики ҳеч нарса ёзмадим. Аниқроқ қилиб айтганда ёзиш учун мавзу танлай олмадим. Балки бир оз эринчоқлик ҳам қилгандирман. Барчамизнинг севимли шоиримиз Эркин Воҳидов айтганларидек:"Шоир бўлдим дангасаликдан...".Еҳтимол менда ҳам шундай бўлгандир. Бугун мен кўнглимнинг бир четида сақлаб юрган "устозлар" ҳақида ёзишга қарор қилдим.Авваломбор,мен бу мавзуни нега танладим.

Юрагида олам-олам ҳаяжон билан илк бор мактаб остонасига қадам қўйган болажонларнинг жажжи қўлчаларига қалам ушлашни ўргатган,уларга сабр билан ҳар бир ҳарфни танитган,ўзидаги бор билимларини улашиб та'лим-у тарбия берган ҳам шу устозлар бўлишади.Бизларга илк бор ҳарфни танитган ҳам,улғайиб жамиятда ўз ўрнимизни топишимизнинг сабабкорлари ҳам бизнинг меҳрибон ва жонкуяр устозларимиздир.Улар баьзан онадек меҳрибон,отадек қаттиққўл,қадрдон дўст каби сирдош-у ҳамдам бўлишади.Ўз билими ва тарбиясини кўкдаги қуёш янглиғ беминнат улашувчи юксак қалб соҳибларидир.Бола уйида ота-онасидан тарбия олса,мактабда устозлари унга тўғри йўлни кўрсатишади.Биз доим:"Ватанимиз истиқболи биз ёшларнинг қўлимизда"-дея кўп бор такрорлаймиз.Йўқ,аслида юртимизнинг порлоқ келажаги шу ёшларга илм улашаётган устозларимиз қўлидадир.Негаки,улар ёш авлодга берган билимлари туфайли жамиятда мана шундай салоҳиятли кадрлар етишиб чиқади.Ҳар бир ёшнинг истедодини кашф этиб,уни тўғри йўналтира олиш ҳозирги кун педагогларининг энг катта ютуғидир.Зероки,жамиятда ўз ўрнинимизни топа олишимиз бизнинг яширин иқтидор-у истедодимизни вақтида юзага чиқара олишимизга боғлиқ.Шу туфайли, ноёб истедод эгаларини вақтида аниқлаб,уларнинг иқтидорини намоён этишига имкон яратиб бериш вақти келиб ватанимиз байроғини янада юқорига кўтарадиган ёшларнинг етишиб чиқишига сабаб бўлади.Шунингдек,боланинг кўнглига йўл топа олиб,уларни дарсларга қизиқтира олиш,диққатини шу фанга узоқ вақт жалб қилиб туриш осон иш эмас,албатта. Бундай мураккаб вазифани фақатгина етарлича малакага ва билимга эга бўлган педагогларгина уддалай олишади. Шундай экан жамиятда чуқур билимга эга,тинимсиз ўқиш ва изланишда бўладиган ўқитувчи-педагогларни етиштириб бериш масаласига кўпроқ э'тибор бериш лозим. Юксак илм соҳибининг таьлимини олган ёшларгина кейинги авлодга яна ўзи каби кадрларни етиштириб бера олади. Ўз фаолияти давомида устозларининг маслаҳатини олиб,ундан тўғри фойдалана олган инсонлар шубҳасиз, малакали мутахассис бўлиб етишади.Нафақат мактабдаги устозларимиз,балки ўрта-махсус ва олий ўқув юртларидаги устозларимизнинг ҳам бизларга бераётган таьлим-у тарбиялари биз ёшларнинг келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда устоз ва мураббийларга қаратилаётган эьтибор туфайли,улар бугун ўз устиларида ишлаб,изланиб,замон талабларига жавоб бера оладиган методлардан фойдаланган ҳолда ёшларга дарс беришни йўлга қўйишган. Бу эса,юртимиз ёшларининг дунё ёшлари билан бемалол фикр алмашиши,урф-одатларимиз-у қадриятларимизни бошқа миллат вакилларига намоён этишига замин яратиб беради. Буларнинг барчаси бизнинг устоз ва муаллимларимизнинг қилган сайи-ҳаракатлари самарасидир. Биз қанчалик юқори натижаларга эришмайлик,бу ютуқларимиз сабабчиларини ҳеч қачон унутмаслигимиз,уларни эьзозлаб яшамоғимиз лозим.Зеро,"Устоз-отангдек улуғ"-деган доно халқимиз.

Муаллиф: "Ўзбекистон журналистика

ва оммавий коммуникациялар

университети" талабаси Бегматова Муниса.

ЖАННАТЛАРДАН ГУЛ ТУТАРМАН ҚЎЛЛАРИГА

Жаннатлардан гул тутарман қўлларига,

Қадам босса поёндозман ёўлларига.

Олам ичра биттадир  ягонам менинг

Ҳаммадан ҳам меҳрибондир онам менинг.

Шу қалбимга ўзи солди сўзларини,

Ёшин артай бориб ғамгин ўзларини.

Бугун кўриб келаман мен ўзларини

Олам ичра биттадир онам менинг

Ҳаммадан ҳам меҳрибондир онам менинг.

Доим кулгу аримасин юзларидан,

Ҳар он шодлик кўрай онам кўзларидан.

Қалбим ором олар онам сўзларидан,

Олам ичра биттадир онам менинг

Ҳаммадан ҳам меҳрибондир онам менинг.

Шу руҳимда чигилгандир катта тугун,

Менинг кўнглим ярим эмас асли бутун.

Қувончбек ҳам онасини мақтар бугун

Олам ичра биттадир онам менинг

Ҳаммадан ҳам меҳрибондир онам менинг.

ВАТАН

Сен менинг ватаним,қаро кўзимсан,

Тилимдаги ҳар бир айтган сўзимсан.

Назмий саройингда мен бир мисрангман,

Ватаним,сен менинг қароғимдасан.

Тарих солномангни бир он ўқисам

Кўзимга селдайин ёшлар келади.

Лек шонли тарихинг борлиги сабаб,

Қалбимга бир олам фахр тўлади.

Ҳапқириб уради тинмай юрагим,

Яхшидир ниятим,шудир тилагим-

Камолга ет юртим,бахтга тўл юртим

Азиз ва жонажон Ўзбекистоним.

ҒАНИЙЕВ ҚУВОНЧБЕК

ОНАЖОНИМ

Ёруғ оламни кўрдим,

Сиз туфайли онажон.

Жаннатимсиз, сиз менинг-

Бор қувончим жонажон.

Сиз сабабли яшайман-

Бахтли,шодон онажон.

Бор дунёга алишмам

Дунёйим сиз,меҳрибон.

Нур бўлай қароғизга

Чиройлигим,сариштам,

Қалбимизнинг тўридан

Ўрин олган фариштам.

ҚУРБОНОВ БЕҲРУЗ

СОҒИНЧ

Онамсиз дунёда энг ҳолис кўзгум,

Ҳаёл осмонимда мисли фариштам.

Сизни кўргим келар кўзим бўлиб нам,

Онажоним,сини ёмон соғиндим.

Оллоҳимнинг суйган бандасидирман-

Сиздек онам бордир,кўзим нуримсиз.

Бахтли яшаш сирларин ўргатдингиз сиз,

Омонатим,сизни ёмон соғиндим.

Жаннатнинг ёғдуси сизга қаралсин,

Энг ҳушбўй ифори сиздан таралсин.

Бедор ўтмасин ҳеч тунингиз мен деб,

Онажоним,сизни ёмон соғиндим.

Меҳрибоним, сизни ёмон соғиндим.

ЁЎЛДОШЕВА ЎҒИ

ТИҚХММИ матбуот хизмати