Томонлар учун манфатли бўлган илмий-амалий анжуман

2020 йилнинг 14 октябр куни “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда саноат корхоналарига стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида проректор ва профессор ўқитувчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу ишларнинг амалий давоми сифатида 2021 йилнинг 20 май санасида "Метрология-2021. Саломатлик учун ўлчашлар" шиори остида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари проф. Плахтиев А.М., доцентлар Баратов Р.Ж., Денмухаммадиев А.М. лар "ТИҚХММИ ва "Ўзстандарт" агентлиги ўртасидаги ўзаро манфаатли интеграция("Электротехника ва мехатроника" кафедраси мисолида)" мавзусидаги маърузаси билан мувоффақиятли иштирок этишди. Маърузада агентлик билан ТИҚХММИнинг истиқболли режалари тақдимот қилиниб, ёшларни илм-фанга йўналтириш масалалари мухокама қилинди.  Анжуман давомида қизиқарли савол-жавоблар ва мунозаралар бўлиб ўтди.

 

“Электротехника ва мехатроника” кафедраси

Стажер-ўқитувчиси A. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати