Ёшларни илмий ва инноватсион фаолиятни қўллаб-қувватлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги 222-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка айниқса, 40 ёшгача бўлган ёш олимлар, докторантлар, магистрлар ҳамда иқтидорли талабаларга етказиш мақсадида, жорий йил 22 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, профессор Султанов Тоҳиржон Зокирович томонидан ёш олимлар, докторантлар, магистрлар ҳамда иқтидорли талабалар учун онлайн вебинар ташкил этилди.
Ушбу вебинарда Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги 222-сонли қарори ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Хусусан, иштирокчилар 2021 йилда эълон қилинадиган иқтидорли ёшлар ўртасида "Академик ҳаракатчанлик" дастури ва "Бўлажак олим" республика танлови тўғрисида; Илмий салоҳиятни ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида давлат дастурлари маблағлари ҳисобидан 50 млрд сўм маблағ йўналтирилиши; Иқтидорли ёшлар илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкалари ташкил этилиши (талаба, магистр, тадқиқотчи) хусусида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, тадбирда берилган маълумотлар юзасидан бевосита савол жавоблар олиб борилиб иштирокчиларнинг саволларига аниқ ва батафсил жавоблар қайтарилди.
Вебинар якунида иштирокчилар томонидан, бундай вебинарларни кўпроқ ташкил этиш борасида ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди ҳамда барча ташкилотчиларга ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот
ишларини ташкил этиш бўлими ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати