Жонажон мактаб ва муаллимлар қадри
Бугун Мирзо Улуғбек тумани “Асака” маҳалласида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабини битирувчи ўқувчиларга шаходатномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Ер ресурсларини бошқариш” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, “Давлат кадастрлари” кафедраси мудири Қ. Рахмонов ҳам иштирок этишди. Тадбирни мактаб директори Н.Бегманова очиб берди. Илм-у салоҳиятли ўқувчи мактабнинг, ўқитувчининг ёруғ юзи, жамият таянчи. Бугун юртимизда ана шундай-эл корига ярайдиган, юрт равнақига камарбаста ёшларни вояга етказиш йўлида бетиним ҳаракат қилмоқда. Зотан, истеъдод униб-ўссагина бўй кўрсатади. Президентимиз томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таъсис этилгани эса ёшларга билдирилган юксак ишонч, эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир. Ёшлар иттифоқининг бош мақсадларидан бири ҳам шу аслида ўғил-қизларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг учқун олаётган шижоати, ғайрати, истеъдодини аланга олдиришдан иборат.
Бугун ушбу мактабни аъло баҳоларга битирган бир қатор талабалар орасида 6 нафари ҳали қўлларида шаҳодатномаларини олмасдан турли мамлакатларни нуфузли унверситетларига ўқишга киришган. Улар 11 “А” синф ўқувчиси Э.Умарова Америка Қўшма Штатидаги “University or Memphis” Штат Теннесси олийгоҳида, 11 “б” синф ўқувчиси З.Норматова Франция “Лион университети” ҳамда Белорусия Давлат информатика ва радиоэлекторника университетига, 11 “в” синф ўқувчиси Тигай Анастасия Валерьевна жанубий Кореянинг Пучон университетига, 11 “а” синф ўқувчиси О.Эркабоева жанубий Кореянинг Пучон университетига, 11 “а” синф ўқувчиси А.Мухамеджанов Сингапур университетига, 11 “Б” синф ўқувчиси С.Ахмедов Westminster international University in Tashkent каби университетига, тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилингани бу албатта, бугунги кун ёшларини ютуғидир. Ана шу эзгу ғоя йўлида жон койитувчи, мамлакатимиз тақдири ва келажагида бефарқ бўлмаган масъулиятли, ватанпарвар ёшларни тарбиялашда биринчи навбатда Устоз педагогларнинг хизматлари жуда катта.
Дарҳақиқат, бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия, педагогларга бўлган ҳурмат ва эътибор тобора юксалиб бормоқда. Устоз-мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъдодли ўқувчиларни кашф этиш, уларни ўзлари қизиққан ҳамда орзу қилган касбга йўналтириш таълим соҳасининг муҳим вазифасига айланди. Бугун ўқувчиларини ютуқлардан мамнун бўлиб, ўқитувчилар сўзга чиқишди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Мадаминова, Ўзбек тили ўқитувчиси Р.Алимбекова, Биология фани ўқитувчиси Т.Григорьевналар ўқувчиларига келгуси ўқиш ва ишларига ҳаёт йўлларига улкан муваффақиятлар тилашди. Бугунги тадбирда иштирок этган “Ер ресурсларини бошқариш” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, “Давлат кадастрлари” кафедраси мудири Қ.Рахмоновлар ҳам сўзга чиқиб ўқувчиларнинг бундан кейинги ўқиш ва ишларига омад тилаб, билимли ўқувчиларни Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигининг механизациялаш муҳандислари институтида ҳам кутиб қоламиз, деб эсдалик учун институт логотипи туширилган футболкалар топширилди.
ЕРБ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ. Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати