“Гидромелиорация” факултетининг маҳалла билан ишлашдаги “Йўл харитаси”

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ҳамда “Гидромелиорация” факултетига бириктирилган “Лашкарбеги” МФЙ билан ўзаро ҳамкорлик масалалари кун сайин ўзининг ижобий самарасини бермоқдаки, буни ҳаётий амалиётга боғлаш куннинг энг долзарб масаласи эканлигини кўриш мумкин. Маҳаллада амалга оширадиган вазифалар бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти биносида “Лашкарбеги” маҳалла фахрийлари ва Ёши улуғ зиёлилари билан жами 27 нафар маҳалла нуронийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб, учрашувни факултет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини З.Абдурашидов келган меҳмонларни таништирди ва учрашув мазмун ва моҳияти ҳақида қисқача тушунтиш бериб ўтди. Шундан сўнг  “Йўл харитаси” ижросини таъминлашга масъул “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири доцент Д.Назаралийев сўзга чиқиб, маҳалла ва институт билан ҳамкорликда қилинган ишлар ҳисоботи ва келажакда қилинадиган, амалиётга жорий этиладиган вазифалар тўғрисида тўхталди. Маҳалла фаоллари бир овоздан қилинган ишлар юзасидан ташаккурларини изҳор этишди.

Сўзга чиққан факултет декани А.Фатҳуллойев тасдиқланган “Йўл харитаси”даги 14 банддан иборат амалга ошириладиган тадбирларни бирма бир атрофлича таҳлиллар асосида ёритиб, уларни институти доирасида ижобий ҳал қилиш йўлларини маҳалла зиёлилари билан ўртоқлашди. Бу учрашувда “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр ва мулоҳазалар баён этилди. Таклиф ва мулоҳазалар юзасидан факултет декани ҳурматли ректоримиз, “Лашкарбеги” МФЙ сайланган депутат Ў.П.Умирзаковнинг ишларига юқори баҳо берган маҳалла раиси Н.Каримова ва унинг ўринбосарлари сўзга чиққан нуронийлари яна ҳам маҳалла учун қилинадиган ишларни жадаллаштириш керак эканлигини таъкидладилар.

Институт томонидан маҳалла ёшлари учун олий таълим муассаларига ўқишга киришлари учун институт раҳбарияти бепул математика, физика, инглиз тили ва чизмачилик фанларидан тўгараклар ташкил қилинганлиги маълум қилиниб, коллеж ва умумтаълим мактабларини битириб ишга жойлашмаган маҳалла ёшларини ишга жойлаштириш мақсадида институтда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.Тадбир якунида маҳалла учун институт раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ўз миннатдорчиликларини билдирган фаоллар сўзга чиқиб, олий таълим билан маҳаллабай тизими йўлга қўйилгани ўз самарасини бераётгани таъкидладилар

 

 

 

ГМ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини        З.Абдурашидов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати