Ҳамкорлик семинар дастурлари
Сўнгги пайтларда, сув танқислиги муаммоси янада долзарб масалага айланиб қолмоқда. Сув танқислиги масаласини юмшатиш мақсадида, Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган сув тежамкор технологиялари ва уларни қўллашнинг афзалликлари ҳақида фермерларга маълумотлар бериш мақсадида халқаро ҳамкорлик (AgroMart.Uz веб-портал) доирасида 2019 йил 18 июл куни Самарқанд вилоятида “Сув тежамкор технологиялар ва далаларда қўллашнинг афзалликлари” ва 2019 йил 20 июл куни Хоразм вилоятида “Агротехник тадбирларнинг юқори ҳосил олишда тутган ўрни” мавзуларида “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Б.Матякубов ўқув семинар дастурини ўтказди. Семинар дастури икки қисмдан иборат бўлиб, назарий ва амалий томондан ўтказилди, ҳамда Фейсбукдаги саҳифаларга тўғридан - тўғри жонли эфирда узатилади.
Семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг: 2017 йил 27 ноябрдаги “2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” тўғрисидаги ПҚ-3405-сонли қарори, 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4087-сонли қарори ва 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5742-сонли фармонининг асосий моҳияти тўлиқ тушунтириб берилди.
Семинарда, сўнгги пайтларда, фермерлар томонидан жойларда кузатилаётган сув танқислиги муаммоси ва уни бартараф қилиш, хамда Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган сув тежамкор технологиялар ва уларни қўллашнинг асосий афзаллик тамоийллари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Пахтачилик-чорвачилик ҳамда боғдорчилик ва дончилик соҳасида фаолият юритаётган фермерларга қишлоқ хўжалик экинларини суғориш, сув тежовчи технологияларни далада қўллаш ҳамда экинлар агротехникаси ва қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш йўллари бўйича маслаҳатлар берилди.
Шу билан бир қаторда, хозирги кунда республикадаги фермер хўжаликларида интенсив боғлар яратишда қўлланилиши керак бўлган агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш ва сув тежамкор суғориш технологияларини қўллаш орқали юқори хосил олишга эришиш мукинлиги илмий томондан асосланган холда маслаҳатлар бериб ўтилди. Семинарни ўтказиш билан бир қаторда Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларга ташриф қилинди, жумладан “Регистон” майдони, “Бибихоним” мақбараси, “Шоҳи Зинда” мақбараси ва биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбаралари зиёрат қилинди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов