Илмий семинарга хорижий меҳмонларнинг ташрифи
“Электротехника ва мехатроника” кафедрасида 2019 йил 20 августда Жанубий Кореянинг “Sun Moon University” университети профессорлари Prof. Young-Sik Pyun, Prof. Soo-Wohn Lee, Prof. Avaz Amanovлар иштирокида илмий семинар ўтказилди. Sun Moon университети профессорлари қуйидаги мавзуларда маъруза қилди:
Prof. Young-Sik Pyun “Application of Surface Modification Technology to the Industrial Components and Controlling their Corrosion and Fatigue Properties”, Prof. Soo-Wohn Lee “Modified Α-Nimoo4 Photocatalyst for Efficient Dyes/Drugs Degradation and Bacterial Inactivation In Waste Water”, Prof. Avaz Amanov “Post-Additive Manufacturing Surface Engineering for Improving Mechanical and Tribological Properties of AM Materials”
Илмий семинарда “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ҳамда “Умумтехника фанлари” кафедраси профессор-ўқитувчилари “Сув хўжалигида Smart (интеллектуал) ўлчаш тизимлари ва асбоблари”, “Smart sensors and technology” мутахассислиги магистрлари ҳамда “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги” бакалавриат таълим йўналиши талабалари қатнашишди.
Семинарда ҳозирги кунда фан ва техника ҳамда қишлоқ хўжалигидаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашишди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди. Семинар сўнгида Жанубий Кореялик меҳмонлар институт раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказишди.
ҚСХЭТ факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.Бердиев ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов