Соғлик - вақти чоғлик
Инсон ўз саломатлиги учун қайғуради. Тани сиҳат инсоннинг кайфияти кўтаринки, руҳияти тетик бўлади. Иш унуми ҳам юқори бўлади. Бу борадаги субатларнинг аҳамияти катта.
2018 йил 19 октябрда репродуктив саломатлик тўғрисида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар репродуктив саломатлик марказининг директори Д. Вохидова, ва шифокорлари қатнашиб, талаба қизларга репродуктив саломатлик тўғрисида керакли маълумотларни беришди. Шундан сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов