Тарихсиз истиқбол йўқ

Ватанимиз мустақилликга эришгандан сўнг тарихимиз билан боғлиқ бўлган барча хотиралар қайтарилди. Жумладан, улуғ бобокалонларимиздан бири, буюк сиёсатчи, саркарда, буюк давлат қурган адолатли ҳукмдор Соҳибқирон Амир Темурдир.

Соҳибқирон Амир Темурнинг Буюк давлатни қуришдаги сиёсати, Амир Темур ва Темурийзодалар қурдирган бир-биридан кўркам иморатлар, Темурийлар шажарасини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида “Гидромелиорация ишларини меҳанизациялаш” факультети, “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” йўналиши 106-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийси Г. Муртазаева биргаликда АМИР ТЕМУР музейига саёҳат уюштирдилар.

Саёҳат давомида талабалар, ўша даврнинг ноёб топилмаларидан: сопол идишлар, мис ва кумуш тангалар, заргарлик анжомлари, мисдан ясалган буюмлар, жангчи совутлари, Темурийзодалар ҳақида бир қанча маълумотлар эга бўлдилар ва саёҳатдан яхши таассуротлар билан қайтишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов