Икки тилда гаплашувчи бир халқмиз
Ўз чиқишларидан бирида ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги ва қардошлиги ҳақида гапира туриб, юқоридаги фикрни айтганди Биринчи президентимиз И. Каримов. Бу эса ҳар томонлама ҳамкорликка даъватдир. Ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйишимиз давр тақозоси. Тожикистоннинг олий даражадаги меҳмонларидан институтимиз билан ҳамкорлик таклифини қўллаб қувватлаш муҳимдир. Тожикистон Республикаси "Ер ресурсларини бошқариш ва геодезия" қўмитаси раиси Ходжазода Ориф Ашури, “Кўчмас мулкни рўйхатга олиш” ДУК директори Умариён Рахмон Факерзода, “Картографик фабрика” ДУК директори Хусанов Хусейн Шарифович, Давлат ер кадастри бош бошқармаси бошлиғи Мирзо Назар, «Суғд замин сод» ДУК директори Хаётов Абдурасул, Топография, аэросурат ва картография бўлими бош мутахассиси Хидиров Меҳмондуст Бобоназарович, «Фазо» илмий лойиҳалаш институти бош муҳандиси Курбонзода Фотехлардан иборат делегация институтимизга ташриф буюрди.
ТИҚХММИ ректори, проф. Ў.Умурзаков Тожикистонлик меҳмонларни қутлади. Даставвал, институт ҳақида қисқача ролик намойиш этилди. Сўнгра институт раҳбарияти билан таништирилгандан сўнг институтнинг ўқув ва илмий фаолияти, шунингдек, институтда таълим олаётган тожикистонлик талабалар тўғрисида маълумот берилди. Ўзбекистонда бериладиган диплом ва уни Тожикистонда қабул қилиш шартлари ҳақида маълумот алмашилди. Ўзаро минг йиллик миллий қадриятларимиз ва маданиятимизнинг яқинлиги ва ўхшашлилиги ҳамкорликда олий маълумотли кадрларни тайёрлашда яхши замин бўлиши таъкидлаб ўтилди. ТИҚХММИ тожикистонлик талабалар учун имтиёзли шартнома асосида ўқиши ва шарт-шароитларни яратиб беришга доим тайёрлиги таъкидланди. Ҳар иккала томон дўстона тарзда ҳамкорликни йўлга қўйиш заруриятини ҳис этишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов